АҚШ университетидаги отишмада ўқитувчи ҳалок бўлди — тафсилотлар

Шимолий Каролинада номаълум шахс университет кампусига ҳужум қилди, натижада бир киши ҳалок бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Шимолий Каролинанинг Чапел-Хилл шаҳридаги университет ходими ўқув муассасаси кампусига қуролли шахс томонидан уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бошлиғи Брайан Жеймсга таяниб РИА Новости хабар берди.

“Бир ўқитувчимиз отишмада ҳалок бўлганини афсус билан эълон қиламиз. Бу каби ҳодисалар биз кўпинча одатдагидек қабул қиладиган ишонч ва хавфсизликка путур етказади”, - деди Брайан Жеймс матбуот анжуманида.

Полиция ҳали марҳум ва жиноятчининг шахсини, шунингдек, бу ҳодиса нима учун амалга оширилганини ошкор қилмади.
Аввалроқ Америка телеканаллари эвакуация вақтида талабалар университет биноларидан бирининг деразасидан қандай отилиб чиққани акс этган кадрларни эълон қилган эди.
Бунинг талабалар жароҳат олиши мумкинлиги ҳақида тахминлар бор эди. Ҳуқуқ-тартибот идораси вакили, шунингдек, тергов бир неча ҳафта давом этиши кутилаётганини айтди. Бу орада содир бўлган воқеалар фонида университетдаги барча дарслар бекор қилинди.