ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Республикачилар партиясидан АҚШ президентлига номзод Вивек Рамасвами бир шарт эвазига санкциялар ва янги минтақалар бўйича Россияга ён беришга тайёрлигини маълум қилди.
“Мен эгалланган ҳудудлар устидан Россия назоратини қабул қиламан ва Россиянинг Хитой билан ҳарбий альяндан чиқиши эвазига Украинанинг НАТОга номзодлигини блоклаш мажбуриятини оламан. Мен санкцияларни бекор қиламан ва Россияни дунё бозорига қайтараман”, - деб ёзган Рамасвами “American Conservative” журналида чоп қилинган мақоласида.
Номзоднинг таъкидлашича, “яхши битим ҳамма томон ундан бирор бир фойда олишини талаб қилади”. Рамасвамининг фикрича, Украинадаги можаро қанчалик узоқ давом этса, “ягона ғолиб” ким эканлигини яққол намоён бўлиб боради. Бу давлатни у Хитой деб билишини айтган.