ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида совуқ сув жадвал бўйича вақтинча ўчирилади, дея хабар бермоқда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" матбуот хизмати.
Таъкидланишича, 2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Манзилларни туманлар кесимидаги ҳавола орқали ўтиб, билиб олиш мумкин:
Таъмирлаш ишлари 11 сентябрдан бошланиб, 13 октябргача давом этади. Сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.