Тошкент аэропортида электр таъминоти қисқа вақтга узилиб қолди — сабаб

Электр таъминоти узилиши "Қўйлиқ" шаҳар подстанциясида юзага келган авария муносабати билан содир бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Тошкент аэропортида электр таъминоти қисқа вақтга узилди. Бунга шаҳар подстанциясидаги авария сабаб бўлди, деб ёзмоқда “Uzbekistan Airports”.
Электр таъминоти узилиши кеча, 27 август куни Тошкент халқаро аэропортида маҳаллий вақт билан соат 22:09 да "Қўйлиқ" шаҳар подстанциясида юзага келган авария муносабати билан содир бўлди.
Бир неча сония ичида парвозларни таъминлайдиган объектлар: учиш-қўниш йўллари, ҳаво ҳаракатини бошқариш объектлари, радио навигация ускуналари захира манбалари ҳисобидан қайта тикланди. Шу сабабли пойтахт аэропортида парвозлар кечиктирилмади.
Ҳозирги пайтда аэропортнинг электр таъминоти тўлиқ тикланган.