Туркия авиакомпанияси Самарқанд ва Бодрум ўртасида парвозларни йўлга қўймоқда

“Freebird Airlines” бу йўналишдаги биринчи йўловчи чартер рейсини 7 сентябрь куни амалга оширади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Туркиянинг “Freebird Airlines” авиакомпанияси Самарқанд – Бодрум – Самарқанд йўналиши бўйича тўғридан-тўғри чартер рейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” ахборот хизмати хабар бермоқда.
Биринчи йўловчи чартер рейси 7 сентябрга мўлжалланган. Рейслар Airbus A320 русумидаги самолётларда ҳафтасига бир марта - пайшанба кунлари амалга оширилади.
“Freebird Airlines” - 2000 йилда ташкил этилган, бош қароргоҳи Истанбулда жойлашган турк авиакомпанияси. Авиакомпаниянинг асосий базаси Анталия шаҳри ҳисобланади. Компания Европа ва Туркия ўртасида халқаро чартер рейсларини ҳамда ички рейсларни амалга оширади.