Жаҳон футболи юлдузи Пуйол Бишкекка келди – видео

Бу ташриф доирасида Бишкек шаҳрида Марказий Осиё футбол афсоналари ва Испаниянинг "Барселона" клуби афсоналари ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Жаҳон футболи ва Испаниянинг “Барселона” клуби афсонаси Карлес Пуйол Қирғизистон пойтахти Бишкекка келди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.
“Барселона”нинг Роналдиньо, Карлес Пуйол ва Ривалдо каби собиқ футболчилари 28-30 август кунлари Қирғизистонда бўлишади. Улар Жалолободда Испания клуби академияси очилиши маросимида иштирок этишади. Шунингдек, Бишкекда шундай академия қурилишига тамал тоши қўйиш режалаштирилган.
Бу ташриф доирасида Бишкек шаҳрида Марказий Осиё футбол афсоналари ва Испаниянинг "Барселона" клуби афсоналари ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Ўзбекистонлик таниқли собиқ футболчи Миржалол Қосимов баҳсда иштирок этади. Бундан ташқари, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам майдонга тушиши айтилмоқда.
Учрашувни ФИФАнинг энг яхши собиқ ҳакамларидан бири ва жаҳон чемпионатлари тарихида бош ҳакам сифатида ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекорд (11 та) натижа қайд этган ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошқариб боради.