ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар Қирғизистон мусулмонлари диний идораси томонидан “Ынтымак” (Бирдамлик) медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Мукофот кеча, 27 август куни Бишкекда ўтказилган Қирғизистон мусулмонлари идораси янги биносининг очилиш маросимида топширилди.