Москвага учаётган самолёт Тошкентда фавқулодда қўнди

Йщловчи соғлиги ёмонлашгани сабабли экипаж қўнишга қарор қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Россия авиакомпаниясининг Таиланддан Москвага учаётган самолёти Тошкентда фавқулодда қўнди, деб хабар қилмоқда "Uzbekistan Airports".
Россиянинг "Азур Аир" авиакомпаниясининг Пхукет — Москва йўналиши бўйича ZF4002 рейсини амалга ошираётган самолёти Тошкентга фавқулодда келиб қўнди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 18:50 да Тошкент аэропортига келди.
Йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли экипаж муқобил аэродромга ўтишга қарор қилган. Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.