ТОШКEНТ, 28 авг – Sputnik. Россия ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасида саноат кооперациясининг ўсиш тенденциясини мустаҳкамлаш ниятида, деди бош вазир Михаил Мишустин ўз ўринбосарлари билан учрашувда. РИА Новости хабарига асосан.
Мишустин айтишига кўра, ЕОИИ доирасида саноат ишлаб чиқариш ҳажми 3%га ўсган.
“Ушбу ҳамкорликни чуқурлаштириш иттифоқимизни жаҳон товар ишлаб чиқариш занжирларига интеграция қилишга ёрдам беради, энг муҳими – юқори қўшимча қийматли товарлар ишлаб чиқариш занжирига”, — деди Мишустин.
Шунингдек, у ҳозирги мураккаб шароитда ЕОИИ доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади.
“Биз ҳамкорларимизнинг фикрига қўшиламиз, бугунги кунда жаҳондаги мураккаб вазиятда Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги ҳамкорликни янада юқори босқичга олиб чиқиш, барча соҳаларда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ғоят муҳим. Шунингдек, биз бундан кейин ҳам давлатларимизда яшаш учун қулай шароитлар яратиш учун зарур бўлган барча ишларни қилишда давом этамиз”, - деди Мишустин.
Мишустин "Иннопром" кўргазмасини ана шу муносабатларни ривожлантириш воситаларидан бири деб атади. Хусусан, июль ойида Екатеринбургда бўлиб ўтган кўргазмага саноат ва савдо вазири Денис Мантуров билан биргаликда ташриф буюрганини, унда “бирлашманинг деярли барча аъзоларига ўзларининг технологик лойиҳалари тақдим этганини” эслади.
Маълумот учун, 2023 йилнинг апрель ойида Тошкентда “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро кўргазмасида Россиянинг кўплаб корхоналари иштирок этган ва Денис Мантуров Россия дўстона мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканини айтган эди.
"Конструктив дўстона муносабатларга эга бўлган ЕОИИ, ШҲТ, БРИКС ва бошқа иқтисодий бирлашмалар доирасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, биринчи навбатда, технологик суверенитетга эришишга ёрдам беради. Бу йўналишда Марказий Осиё етакчи ўринни эгаллайди", - деган эди Денис Мантуров Тошкентдаги "Иннопром"да.
Кўргазмада Россия ахборот технологиялари, таълим, муҳандислик, тиббиёт, металлургия, энергетика, логистика, қурилиш каби йўналишларда “Россияда ишлаб чиқарилган” 59 та стендини тақдим этди. Кўргазма якунида россиялик тадбиркорлар 51 та ҳужжат имзоладилар.
Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасида саноат кооперацияси фаол ривожланмоқда. Республикада Россия сармояси иштирокидаги 4 мингга яқин корхона фаолият кўрсатмоқда, улардан 700 таси ўтган йили, яна 425 таси жорий йилнинг етти ойида ташкил этилган. Бундан ташқари, ЕОИИнинг яна иккита давлати – Қирғизистон ва Қозоғистон етакчилик қилмоқда. Жорий йилда Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналар сони 10 та давлат (мос равишда 94 ва 34 та корхона).
Хусусан, Ўзбекистонда Лада автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, Қозон технополиси Химград билан ҳамкорликда ташкил этилган иккита технопарк, Ўзбекистон корхоналари "Лукойл", "Татнефт" каби йирик компаниялар билан ҳам ҳамкорлик қилмоқда.