Доллар яна кўтарилди — 29 августда амалда бўладиган валюталар курси

Доллар ва евро сўмга нисбатан қимматлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 2,11 сўмга қимматлашди ва 12 072,21 сўмни ташкил қилди. Евро ҳам 24,00 сўмга ошиб, 13 047,64 сўмга тенг бўлди.
Рубль эса 1,61 сўмга арзонлашиб, 126,56 сўмни ташкил қилди.