ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 17 ёшгача футболчилар ўртасида бўлиб ўтган Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилди.
“CAFA U-17 Championship–2023” турнири 21 августдан 27 августга қадар Тожикистонда бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Афғонистон, Эрон ва мезбон Тожикистон жамоалари қатнашди.
Ўзбекистон жамоаси мусобақа давомида 9 балл тўплашга муваффақ бўлди. Тожикистон ҳам шунча балл тўплади. Бироқ улар ўртасида 25 август куни бўлиб учрашувда Тожикистон ғолиб бўлгани (2:0 ҳисобида) сабаб биринчи ўрин мезбонларга берилди.
Сборная Узбекистана U-17
© Ассоциация футбола Узбекистана
Учинчи ўрин афғонистонлик футболчиларга насиб этди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Нурбек Сарсенбаев – турнирнинг энг яхши тўпурари (3 гол) сифатида эътироф этилди.
Нурбек Сарсенбаев
© Ассоциация футбола Узбекистана