Россиядан ҳам мижозлар келадиган Ўзбекистондаги энг машҳур узумзорлар — видео

Фермер ҳеч қачон токларни сув билан суғормаган.
Sputnik
100 йилдан зиёд вақт мобайнида етиштириб келинаётган узумни Тошкент вилоятининг Заркент туманида татиб кўриш мумкин. Камол Қурбоналиев 30 йилдан буён узум етиштириш билан шуғулланади. Шу давр мобайнида у ҳеч қачон токларни сув билан суғормаган. Фермернинг айтишича, токни суғориш учун қор ва ёмғирнинг ўзи етарли.
Ҳосил йилида Камол ака 1 гектар ердан 5-10 тоннадан узум олади. Узумларни харид қилиш учун Россиядан ҳам мижозлар келади.
Батафсил Sputnik видеосида кўринг.