Ўзбекистонда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари 4 сентябрь куни ўтказилади

Таъкидланишича, тадбирлар 45 дақиқа давом этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Мактабларда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари 4 сентябрь куни соат 08:00 да “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилади. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги умумтаълим муассасаларида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ҳамда “Мустақиллик дарс”ларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди.
Тадбирда 1 ва 11-синф ўқувчилари иштирок этади. Шунингдек, ўқувчилар сони ва тадбир ўтказиш жойи ҳисобга олиниб, бошқа ўқувчилар ҳам тадбирга жалб этилиши мумкин.
Таъкидланишича, тадбирлар 45 дақиқа давом этади. 1-синф ўқувчиларига “Президент совға”лари маҳаллий ҳокимликлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ота-оналар иштирокида топширилади.
“Мустақиллик дарс”лари меҳнат фахрийлари, фахрий ўқитувчилар, давлат мукофотига сазовор бўлганлар ва таниқли спортчилар иштирокида ташкил этилади.