Бугун Тошкентнинг қайси туманида электр таъминоти ўчирилади — манзиллар

Бектемир туманидаги айрим кўчаларда соат 09:00 дан 17:00 гача "свет" бўлмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Бектемир туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Бектемир тумани: "Нурлийўл" ва "Гулбоғ" МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.