ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистон Қатарнинг коррупцияга қарши курашиш идоралари билан ўзаро тажриба алмашади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Қатар ўртасида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади.
“БМТнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича махсус вакили, Қатар давлати Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш маркази васийлар кенгаши раиси Али бин Фетаис ал Маррий билан Ўзбекистон ва Қатар ўртасида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, Қатарнинг коррупцияга қарши курашиш идоралари билан ўзаро тажриба алмашишга келишиб олдик”, деб ёзади Акмал Бурханов ўзининг Telegram-каналида.
Ўзбекистон Қатар билан коррупцияга қарши курашишда ўзаро тажриба алмашади
© Агентство по противодействию коррупции
Қўшимча қилинишича, БМТ шафеълигида ўтказиладиган коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимини 2023 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиш масаласини муҳокама қилинган.