ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Германияда ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Артур Гулиев олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Каноэчи 200 метр масофага кечган ҳал қилувчи пойгада энг яхши натижани қайд этиб чемпионликка эришмоқда.
Германиядаги ЖЧда ўзбекистонлик Артур Гулиев олтин медалга эга чиқди
© НОК
“Бу мазкур спортда жаҳон чемпионатларида 13 йил кутилган олтин медаль”, дейилади хабарда.
Сўнгги бор Вадим Меньков 2010 йилги дунё биринчилигида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.
С1 200 м:
1. Артур Гулиев (Ўзбекистон) – 38.729
2. Хоан Морено (Испания) – 38.769
3. Олексии Колиадих (Польша) – 39.046