Тошкентнинг айрим кўчалари автотранспорт учун вақтинча ёпилади

“Янги нафас” халқаро оммавий югуриш мусобақаси муносабати билан пойтахтдаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Тошкентнинг айрим кўчалари автотранспорт учун вақтинча ёпилади, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.
Тошкентда 3 сентябрь куни Мустақиллик 32 йиллигига бағишланган “Янги нафас” халқаро оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.
Шу муносабат билан пойтахтдаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
31 август куни соат 10:00 дан 3 сентябрь куни соат 10:00 гача: Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача.
3 сентябрь куни соат 05:00 дан 09:00 гача: Афросиёб кўчаси И. Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий, Ойбек ва Нукус кўчалари бўйлаб, Рим-Католик черковигача.
Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур оммавий югуриш мусобақаси Тошкент, Нурафшон, Гулистон, Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Термиз, Қарши, Ғузор, Хива ва Нукус шаҳарларида ўтади.