ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Саида Мирзиёева Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби хабар қилди.
Мирзиёева 2019 йилдан буён Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Саида Мирзиёева 1984 йил 4 ноябрда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. 2006 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тугатган. 2006-2008 йилларда Тошкент давлат юридик университети ҳамда 2008-2010 йиллардан М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистранти бўлган. 2021 йил июнида Москва давлат университетида иқтисодиёт бўйича диссертация ёқлаган.
У кўп йиллар давомида турли соҳаларда, шунингдек, 2019-2020 йилларда Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг ўринбосари, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.