ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Украина ҳарбийлари кеча тунда 42 та самолёт типидаги дрон ёрдамида Қримга ҳужум қилишга уринди, уларнинг барчаси зарарсизлантирилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
Қрим Республикаси ҳудудига ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ёрдамида 9 та пилотсиз учар аппарат йўқ қилинди, 33 таси радиоэлектрон кураш тизими ёрдамида бостирилди ва нишонга етмай қулаб тушди, — деб қўшимча қилинди вазирликда.
Эрта тонгда Севастопол губернатори Михаил Развожаев Херсонес яқинида денгиз узра бир нечта дронлар йўқ қилингани, қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқлигини маълум қилганди.
Бундан ташқари, Калуга вилояти осмонида ҳаво мудофаа тизимлари қайта ишланган С-200 комплексининг Украина ракетасини уриб туширди. Қурбонлар ва вайроналар йўқ.
Дронлар ҳужуми
Украина Қуролли кучлари сўнгги пайтларда пилотсиз учар аппаратлар ёрдамида Россиянинг марказий қисми ва Москвада мунтазам равишда терактлар уюштиришга уриниб келмоқда. Куни кеча Брянск вилоятида иккита дрон уриб туширилди, яна бири Калуга вилояти ҳудудида йўқ қилинди.
Бир кун олдин Украина Москвада яқинидаги объектларга учта учувчисиз дрон билан ҳужум қилди: улардан иккитаси Москва вилоятининг Можайск ва Химки туманларида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини уриб туширди, бири радиоэлектрон кураш тизими билан бостирилди, учар аппарат Москва шаҳри ҳудудида қулаб тушди ва қурилаётган мажмуа минораларининг бирига зарар етказди. Ҳужум натижасида ҳеч ким жабрланмади.