Доллар ва рубль кўтарилди — 28 августда амалда бўладиган валюталар курси

Доллар ва рубль сўмга нисбатан қимматлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, тушиб келаётган доллар бирданига 21,08 сўмга қимматлашди ва 12 070,10 сўмни ташкил қилди. Евро эса 47,14 сўзга қадрсизланиб, 13 023,64 сўмга тенг бўлди.
Рубль 0,56 сўмга кўтарилиб, 128,17 сўмни ташкил қилди.