ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Сентябрь ойида Нью-Йоркда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлдари ва АҚШ президенти ўртасида учрашув бўлиб ўтади.
Учрашув АҚШ президенти ташаббуси билан Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси тадбирлари доирасида бўлиб ўтади.
Бу ҳақида бугун АҚШ Сенати Миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гэри Питерснинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви вақтида маълум бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Гэри Питерс шунингдек минтақавий кун тартибидаги масалалар, қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди.
С5+1 форматидаги учрашувлар
С5+1 кўринишидаги учрашувлар Марказий Осиёнинг бешта давлати – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби ўртасида ҳамкорликни яхшилаш ва умумий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ўтказилади.
C5+1 форматидаги учрашувлар биринчи маротаба 2015 йилда ўказилган ва шу вақтдан бошлаб ҳар йили бир маротаба ўтказиб келинмоқда. Шу кунга қадар ушбу форматдаги учрашувлар асосан Марказий Осиё давлатлари ҳудудида бўлиб ўтган ва уларда АҚШ президенти иштирок этмаган.