ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 15 ёшга тўлмаганларга ишлашга рухсат берилди, лекин фақат учта соҳада ва муайян шартлар асосида. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 24 август куни эълон қилинган 419 сонли қарорида айтиб ўтилган.
Қарорда 15 ёшга тўлмаган шахслар билан меҳнат шартномалари тузиш шартлари, улар ишлари мумкин бўлган 219 та касблар рўйхати ва меҳнат фаолияти оқибатида вояга етмаган фуқароларга қандай зарар етказилмаслиги аниқ белгилаб қўйилган.
Хусусан, ёш фуқаролар кино, телевидение, радио, маданий-томошалар, ижрочилик фаолияти, журналистика, профессионал спортчилар, рассомчилик ва бошча соҳаларда ишлаши мумкин.
Қ️онунда, шунингдек, ушбу фаолиятларга 5 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишда иш фаолияти уларнинг соғлиғига ва маънавий камол топишига зиён етказмаслиги аниқланиши ҳа қонунчиликда белгиланган бошқа талабларга риоя қилиш керак.