Тоқаев БРИКС ва ШҲТ саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга чақирди

Токаев тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун БРИКС ва ШҲТ саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга чақирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун БРИКС ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни таклиф қилди, РИА Новости хабарига асосан.

“БРИКС ва ШҲТнинг манфаатлари ва устуворликларини ҳисобга олган ҳолда мен асосий йўналишларда саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришни таклиф қиламан. Биз БМТ Низоми асосида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликнинг мақбул формуласини излашимиз керак", — деди Қозоғистон президенти.

Аввалроқ ЖАР президенти Сирил Рамафоса Аргентина, Миср, Эрон, Эфиопия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони уюшмага аъзо бўлиш учун таклиф қилинишини маълум қилганди. Ушбу давлатлар 2024 йил 1 январдан ташкилотнинг тўлақонли аъзоларига айланади.