Кимнинг қўлида кичкина бўлсаям касби бўлса, куни ўтади — Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва меҳнат фахрийлари билан мулоқот қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабини кириб кўрди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Мазкур мактаб жорий йилда капитал таъмирланди. У 782 ўқувчига мўлжалланган. 22 та синфхона, спорт зали, ошхона, STEM лабораторияси, компьютер хоналарида замонавий шароитлар яратилган. Кутубхонада 1 минг 500 дан зиёд бадиий адабиётлар жамланган.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабини кириб кўрди.
Қайд этилишича, ёшларни камида иккита чет тили ва битта замонавий ҳунарга ўргатиш мактаб таълимидаги асосий йўналиш сифатида белгиланган. Мактабнинг бўш турган ер майдонида енгил конструкциялардан қўшимча хоналар қурилиб, 15 хил касб-ҳунар учун шароит ташкил этилган.
Уларда ўқувчилар компьютер, техник хизмат кўрсатиш, тўқувчилик, сартарошлик, косметология, кулолчилик, ўймакорликнинг илк сабоқларини ўрганади.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабини кириб кўрди.
Президент ушбу хоналарни кириб кўрди, ёзги тўгаракка келган болалар билан суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 32-умумтаълим мактабини кириб кўрди.
"Биз олий таълимда қамровни кенгайтириб боряпмиз. Лекин ҳамма ҳам университетда ўқишни танламайди. Шунинг учун фарзандларимизга мактабдаёқ чет тиллари ва ҳунарлар ўргатишни мақсад қилганмиз. Кимнинг кичкина бўлсаям қўлида касби бўлса, куни ўтади. Кейин яна ўз устида ишлаб, маҳоратини ошириши ҳам мумкин. Мақсадимиз - ҳар бир ёшга муносиб шароит яратиш", - деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев шу ерда ўқитувчилар ва меҳнат фахрийлари билан мулоқот қилди.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Сафар давомида вилоятдаги бунёдкорлик ишлари, таълим масканлари фаолияти, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишилади. Шунингдек, Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.