Ўзбекистонлик спортчилар самбо бўйича жаҳон кубогида 18 та медалга эга чиқишди — фото

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 8 та кумуш ва 7 та бронзани қўлга киритишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда бўлиб ўтган самбо бўйича жаҳон кубогида 18 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.
Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида 22-23 август кунлари самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан самбочилар 24 та вазн тоифасида совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.
Ўзбекистонлик спортчилар самбо бўйича жаҳон кубогида 18 та медалга эга чиқишди.

“Беллашувларда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумий ҳисобда 18 та (3 та олтин, 8 та кумуш ва 7 та бронза) медалга эга чиқишди”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистонлик спортчилар самбо бўйича жаҳон кубогида 18 та медалга эга чиқишди.
Терма жамоа сафида совриндор бўлган спортчилар:
Олтин:
-59 кг: Шаҳзода Азатова (жанговар самбо)
-88 кг: Соҳиб Ҳасанбоев (жанговар самбо)
+98 кг: Ислом Носиров (жанговар самбо)
Кумуш:
-72 кг: Гулина Облоқулова (жанговар самбо)
-64 кг: Сардор Олимжонов
-71 кг: Дилшодбек Йўлдошев
-98 кг: Неъмат Ёқубов
-50 кг: Гулсевар Ўроқова
-58 кг: Эгамберган Искандаров (жанговар самбо)
-71 кг: Ойбек Солиев (жанговар самбо)
+80 кг: Хосият Машарипова
Бронза:
-71 кг: Убайдулло Мўминов
-98 кг: Мирзоҳид Тўхташев
-59 кг: Мамлакат Султонова (жанговар самбо)
-58 кг: Лутфилла Сайдаматов (жанговар самбо)
-88 кг: Зафар Аҳроров (жанговар самбо)
-54 кг: Фароғат Нурмаматова
-72 кг: Бегойим Ҳайитова.
Ўзбекистонлик спортчилар самбо бўйича жаҳон кубогида 18 та медалга эга чиқишди.