Бугун Мирзиёев Самарқанд вилоятига боради

Сафар давомида вилоятдаги бунёдкорлик ишлари, таълим масканлари фаолияти, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Бугун Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби.
Қайд этилишича, сафар давомида вилоятдаги бунёдкорлик ишлари, таълим масканлари фаолияти, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишилади.
Шунингдек, Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.