Илон Маск Сороснинг “Очиқ жамият” жамғармасини судга бермоқчилигини айтди

Илон Маск сўз эркинлигини бостиришни тўхтатиш учун “Очиқ жамият” жамғармасини судга бермоқчи эканлигини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Америкалик миллиардер ва тадбиркор Илон Маск сўз эркинлигини бостиришни тўхтатиш учун таниқли молиячи ва филантроп Жорж Сороснинг “Очиқ жамият” жамғармасини судга бермоқчи эканлигини айтди.
Россияда Сороснинг “Очиқ жамият” ва “Очиқ жамият — ёрдам фонди” 2015 йилдан бери номақбул ташкилотлар деб тан олинган. Россия Бош прокуратураси Сороснинг ташкилотлари конституциявий тузум асослари ва давлат хавфсизлигига таҳдид солаётганини айтган.
“Худди шундай. Х (собиқ Twitter) буни тўхтатиш учун судга мурожаат қилади”, - деб ёзган Маск ўзининг Х’даги аккаунтида.
Унинг изоҳи журналист Бен Скалланнинг Сороснинг фонди томонидан молиялаштирилган ташкилотлар Ирландия ва Шотландияда цензура сиёсатини илгари сураётгани ҳақидаги мақоласига жавоб бўлди.
Журналистнинг ёзишича, “нафрат уйғотувчи дезинформацияни тарқатишдан мақсад сўз эркинлигини бостириш бўйича кескин чораларни оқлашдир”.
Маск ва Соросни узоқ вақтлик душманлик тарихи боғлаб туради. Май ойида тадбиркор Сорос бутун инсониятдан нафратланишини ёзиб, уни мутант суперқаҳрамонлар ҳақидаги “X-Men” комикслари сериясининг антагонисти Магнето билан солиштирган твитини жойлаштирган эди.
Сороснинг фаолияти унинг молиявий спекуляциялари, шунингдек, муаммоли репутацияси туфайли салбий баҳоланади - унинг фондлари бир қатор давлатларда ҳокимият алмашинувини ташкил қилишда айбланган. Молиячининг ўзи унинг пуллари, хусусан, 2004 йилда Украинада “тўқ сариқ инқилоб” ва 2013 йилда “Евромайдон”ни амалга оширишга ёрдам берганини инкор этмайди. Бир қатор мамлакатларда уни ички ишларга аралашишда айблашган.