ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнам ва Хитой жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Футбол ассоциацияси хабар берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Хитойнинг Сиан шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.
Сречко Катанец бошқарувидаги жамоа йиғин доирасида Вьетнам ва Хитой миллий терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Ўртоқлик учрашуви саналари:
Ўзбекистон – Вьетнам - 13 октябрь;
Хитой- Ўзбекистон – 16 октябрь.