BRICS номи ўзгармайди — Лавров

БРИКС яна олти давлат аъзо бўлганидан кейин ҳам ўз номини сақлаб қолади. Барча иштирокчилар ушбу ғояни маъқуллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. BRICS иштирокчилар сони кенгайтирилгандан кейин ҳам ассоциация номини сақлаб қолиш тарафдори бўлди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Жанубий Африкадаги саммит якунлари бўйича матбуот анжуманида.
"Ҳамма шу ном қолиши тарафдори бўлди, чунки у аллақачон брендга айланган. БРИКС сафига янги келганларнинг ҳеч бири бошқача таклиф билдирмади", - деди Россия ТИВ раҳбари.
Лавровнинг айтишига кўра, ушбу номни сақлаб қолиши “барча ишилар давомийлигини англатади”.
Маълумот учун, БРИКС қисқартмаси кирувчи мамлакатлар номларининг биринчи ҳарфларидан тузилган: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка.
22-24 август кунлари Йоханнесбургдаги саммитда Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Эрон, Аргентина, Миср ва Эфиопия ушбу иқтисодий блокка аъзо бўлиш учун расмий таклиф олди. Уларнинг тўлиқ аъзолиги 2024 йил 1 январдан бошланади. Маълум бўлишича, айни дамда жами 23 давлат БРИКСга қўшилиш истагини билдирган.