Бекзод Абдураҳмонов номзоди ООК атлетлар комиссияси аъзолигига илгари сурилди

Осиё Олимпия кенгаши атлетлар комиссияси аъзолигига номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов номзоди Осиё Олимпия кенгаши атлетлар комиссияси аъзолигига илгари сурилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Осиё Олимпия кенгаши атлетлар комиссияси аъзолигига номзодлар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида ўзбекистонлик Бекзод Абдураҳмонов ҳам бор. Унинг номзоди Марказий Осиё минтақасидан илгари сурилган.
Минтақадан 3 нафардан эркак ва аёл номзодлар кўрсатиб ўтилган. Якунда 1 нафардан атлетлар овоз бериш йўли орқали аниқлаб олинади.
Мазкур жараён Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари доирасида, аниқроғи, Ўйинлар очилиш маросимидан 1 кун кейин бошланиб, ёпилиш маросимидан 2 кун аввал якунланади.