ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги маълумотларига кўра, Тверь вилоятидаги бизнес самолёти ҳалокатга учраган. Самолёт бортида бўлган барча йўловчилар қурбон бўлган. РИА Новости хабарига асосан.
Тверь вилоятининг Куженкино қишлоғи яқинида "Embrarer Legasy" бизнес-самолётининг қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Самолёт Москвадан Санкт-Петербургга учаётган эди. Самолётда уч нафар экипаж аъзолари ва 7 нафар йўловчи бўлган, дейилади ФВВ хабарида.
Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги маълумотларига кўра, йўловчилар рўйхатида “Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожин ҳам бўлган. Айни дамда Тергов Департаменти суриштирув ишларини бошлаган. Тверь вилояти губернатори Игорь Руденя ҳалокатни шахсан назоратга олган.