Бугун Тошкентнинг айрим кўчаларида электр таъминоти ўчирилади — манзиллар

Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Бектемир ва Учтепа туманларидаги айрим маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади, дея хабар берди "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Бектемир тумани - "Нурлийўл" ва "Гулбоғ" МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Учтепа тумани - "Диёробод" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.