“Союз-2.1а” ракета ташувчиси “Прогресс МС-24” кемаси билан фазога парвоз қилди - видео

“Прогресс МС-24” кемаси Халқаро космик станцияга қарийб 2,5 минг кг юк етказиб бериши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. “Союз-2.1а” ракета ташувчиси “Прогресс МС-24” юк транспорт кемаси билан Байконур космодромидан учирилди. Бу ҳақда Роскосмос хабар берди.
Кема ракетанинг учинчи қисмидан ажралгандан кейин мустақил равишда Халқаро космик станция парвоз қилишни бошлади. Икки кундан кейин у станцияга яқинлашади. Туташув 25 август Москва вақти билан соат 06:50 га режалаштирилган. Кема фазода жами 174 кун бўлиши кутилмоқда.
“Прогресс МС-24” кемаси Халқаро космик станцияга қарийб 2,5 минг кг юк етказиб бериши керак. Юклар орасида 500 кг ёнилғи, 420 литр ичимлик суви, 40 кг баллонларда сиқилган азот ҳамда 1 535 килога яқин турли асбоб-ускуна ва материаллар бор. Материаллар тадқиқот ўтказиш учун мўлжалланган.