ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ғарб мамлакатларининг дунёда ўз устунлигини сақлаб қолиш иштиёқи Украинадаги ҳозир инқирозга сабаб бўлди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин БРИКС саммитида онлайн нутқ сўзлаётиб маълум қилди.
“Айнан дунёдаги ўз устунлигини сақлаб қолиш иштиёқи, айрим мамлакатларнинг бу устунликни сақлаб қолиш иштиёқи Украинадаги оғир инқирозга олиб келганини таъкидламоқчиман”, - деди Россия раҳбари.
Путиннинг сўзларига кўра, Украинада аввалига Ғарб мамлакатлари кўмагида конституцияга зид равишда давлат тўнтарилиши амалга оширилган, кейин эса бу давлат тўнтарилишидан норози бўлганларга қарши уруш бошланган.
“Шафқатсиз уруш, қириб ташлаш учун уруш – саккиз йил давомида”, - дея таъкидлади Россия етакчиси.
БРИКС саммити 22-24 август кунлари Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳрида бўлиб ўтмоқда. У ерга Хитой, Ҳиндистон, Бразилия етакчилари ташриф буюрган. Россия номидан эса мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатнашмоқда. Россия президенти Владимир Путин саммитда онлайн иштирок этмоқда.