Москвада Украинанинг учта дрони уриб туширилди

Киев Москвадаги объектларга учта учувчисиз қурилма билан ҳужум қилишга уринди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Россия ҳарбийлари Москвада Украинанинг учта дронининг ҳужум қилишга уринишини тўхтатди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Киев Москвадаги объектларга учта учувчисиз қурилма билан ҳужум қилди. Иккитаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилди. Бири электрон курашиш воситаси билан бостирилди ва "Москва Сити" мажмуаси ҳудудига қулади, ҳеч ким жабрланмади.

“23 август куни тунда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари Киев режимининг Москва шаҳрига уч самолёт типидаги учувчисиз учиш аппарати томонидан террорчилик ҳужуми уюштиришга қаратилган навбатдаги уринишининг олди олинди”, - дейилади вазирлик хабарида.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, учинчи учувчисиз қурилма электрон курашиш воситаси ёрдамида бостирилди ва бошқарувни йўқотиб, қурилаётган "Москва Сити" мажмуаси биноси билан тўқнашди.
Москва мери Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, ҳозирда фавқулодда хизматлар Москва шаҳри ҳудудини текширмоқда, зарба натижасида қўшни иккита беш қаватли бинонинг бир нечта ойналари синган.