ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Россия Киевнинг дронлар ёрдамида Москвадаги объектларга уюштирган янги террорчилик ҳужумларини кескин қоралайди. Россия Қуролли кучлари бу зарбаларни жавобсиз қолдирмайди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Бу террорчилик актларини кескин қоралаймиз. НАТО мамлакатларининг саъй-ҳаракатлари билан Россияга қарши курашиш воситасига айланган неонацист Киев режимининг бунга ўхшаш хатти-ҳаракатлари Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг диққат қилиши керак бўлган мавзу бўлади. Украинани денацификация ва демилитаризация қилишга оид ўта муҳим вазифаларни бажараётган қуролли кучларимиз ҳам буларни жавобсиз қолдирмайди”, - дейилади Россия ТИВ сайтидаги баёнотда.
Захарованинг сўзларига кўра, ҳужумлардаги Ғарб махсус хизматлари роли ҳам эътиборсиз қолдирилмайди.
“Украина неонацистларига бундай учувчисиз учар қурилмалар йўналишларини белгилаб беришга ёрдам бераётган разведка маълумотларини тақдим этаётган Ғарб мамлакатлари махсус хизматларининг бу жиноятлардаги ролини ҳам эътиборсиз қолдирмоқчи эмасмиз”, - дея таъкидлаган дипломат.