Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда ягона биологик хавфсизлик тизими яратиш керак— Онищенко

Мутахассис фикрига кўра, ЕОИИда ягон соғлиқни сақлаш тизимига босқичма-босқич ҳаракат қилиш керак.
Sputnik
ТОШКEНТ, 23 авг – Sputnik. ЕОИИда ягона биологик хавфсизлик тизими яратиш керак, деди Россия Фанлар академияси академиги Геннадий Онищенко.
"Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларида биологик хавфсизлик соҳасида ягона сиёсат ва назорат тизимини ишлаб чиқиши керак, буни яқинда рўй берган коронавирус пандемияси ҳам тасдиқлади", - деди шифокор.
Академик, шунингдек, ЕОИИ мамлакатларида товарлар, хизматлар ва ишчи кучининг умумий бозори ишлаётгани каби босқичма-босқич ягона соғлиқни сақлаш тизимига ўтиш кераклиги ҳам таъкидлади. Унинг фикрича, бу жараён бирданига эмас эволюцион тарзда бўлиб ўтиши керак.
"Биз ягона стандарт яратмаймиз, лекин биз соғлиқни сақлаш тузилмаларини иложи борича яқинлаштиришимиз мумкин, энг муҳими, барча беш мамлакатда соғлиқни сақлашга ягона ғояси ва ёндашуви бўлиши керак", - дейди Геннадий Онищенко.
Бу жараённинг муҳим воситаларидан бири бу уммумиттифоқ томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлардир. Масалан Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) турли тармоқлари бўйича 70 дан ортиқ миллатлараро ҳужжатларни ишлаб чиқди ва улар қабул қилинган.
“ЕОИИ мамлакатлари биохавфсизлиги” мавзусидаги видеокўприк Остона, Бишкек, Ереван, Минск ва Москва журналистлари иштирокида бўлиб ўтди. Видеокўприк Sputnik Қозоғистон мультимедиа матбуот маркази сайтида бўлиб ўтди.