ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Андижонда тозаликни сақлаш учун 360 градусли камералар ишга туширилмоқда, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.
Қайд этилишича, айрим кўчаларда белгиланмаган жойларга чиқинди улоқтириш ва ташлаб кетиш ҳолатлари ҳар қандай инсоннинг кайфиятига таъсир қилмай қолмайди.
Бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида вилоятда видеокузатув камералари ишга туширилмоқда.
Андижонда тозаликни сақлаш учун 360 градусли камералар ишга туширилмоқда.
© Хокимият Андижанской области
“Андижон шаҳри ҳудудларига ўрнатилган 12 дона 360 даражали замонавий камералар чиқинди ташланишида ҳар қандай қоидабузарликни аниқлашга хизмат қилади”, - дейилади хабарда.
В Андижане установили специальные камеры с углом обзора 360°
© Хокимият Андижанской области
Маълумот учун, чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаганлик учун фуқароларга 330 минг сўмдан - 990 минг сўмгача, мансабдор шахслар учун 3,3 млн сўмдан - 6,6 млн сўмгача жарима белгиланган.