Доллар тушди, рубль кўтарилди — 23 августда амалда бўладиган валюталар курси

Доллар ва евро сўмга нисбатан арзонлашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 августда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,09 сўмга тушди ва 12 089,93 сўмни ташкил қилди. Евро эса 4,95 сўмга арзонлашиб, 13 185,28 сўмга тенг бўлди.
Рубль 0,11 сўмга кўтарилди ва 128,43 сўмни ташкил қилди.