Қора денгизда Украинанинг разведка кемаси йўқ қилинди

Қора денгиз флотининг Су-30СМ қирувчиси Украина Қуролли кучларининг разведка катерини йўқ қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Россия Су-30СМ қирувчиси Қора денгиздаги газ қазиб олиш ускуналари яқинида Украина Қуролли кучларининг катерини йўқ қилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

"Бугун тунда Қора денгиз флотининг Су-30СМ ҳарбий-денгиз авиацияси экипажи Қора денгиздаги Россия газ қазиб олиш ускуналари ҳудудида Украина Қуролли кучларининг разведка кемасини йўқ қилди", - дейилади хабарда.

Ўтган ҳафта Қора денгиз флотининг "Пытливый" ва "Василий Биков" кемалари Севастополдан 237 километр жануби-ғарбда уларга ҳужум қилишга уринган Украинанинг экипажсиз қайиғини аниқлаб, йўқ қилган эди.
Украина Қуролли кучлари вақти-вақти билан Қримдаги объектларга денгиз дронлари, жумладан Қрим кўпригига ҳужум қилишга уриниб кўрмоқда. Россия бўлинмалари дронларнинг кўп қисмини йўқ қилди.