Бугун Тошкентнинг айрим маҳаллаларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади — манзиллар

Пойтахтнинг иккита туманидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим маҳаллаларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

“Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсад қилинган”, - дейилади хабарда.

Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Сергели тумани - "Хонобод тепа" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Яшнобод тумани - "Арғин" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 15:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Хабарда "Ҳудудий электр тармоқлари" таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.