Тошкентда “Do’ppi party” бўлиб ўтади: унда кимлар иштирок этиши мумкин?

Меҳмонлар дўппи хақида хужжатли фильм намойиши, вокал, инструментал ва хореографик чиқишлар билан Маshup ҳамда DJ тўпламларидан баҳраманд бўлишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида “Do’ppi party” тадбири бўлиб ўтади, дея хабар берди Маданий мерос агентлиги.
Тадбир ўз ишини 26 август куни соат 19:00 да бошлайди.
Ташриф буюрувчилар қуйидагилардан баҳраманд бўлишлари мумкин:
ижодий маҳорат дарслари;
дўппи хақида хужжатли фильм;
вокал, инструментал ва хореографик чиқишлар билан Маshup;
DJ тўпламлари;
Dress code: Дўппи.
Кириш учун чипта нархи 75 000 сўмга тенг.
Маълумот учун, ҳозирда музейда машҳур “Тошкент”, “Ироқи”, “Чоргул”, “Чаманда Гул”, “Тақдўзи”, “Оқпар”, “Шаҳрисабз”, “Чуст”, “Қалампир”, “Денов”, “Ургут”, “Самарқанд” ўзбек дўппиларни кўриш мумкин. Улар шакли ва орнаментнинг ўзига хослиги билан фарқланади.
Ўзбек дўпписи миллий маданиятнинг ажралмас қисми ҳисобланади. "Дўппи"- сўзининг ўзи туркий "Тюбе" сўзидан олинган бўлиб, уст, юқори деган маънони билдиради.
Ўзбекистонда дўппилар бош кийим сифатида ўрта асрларда кенг тарқалди. Дўппи тикиш санъати қўлдан-қўлга, авлоддан-авлодга, онадан-қизига ўтиб меърос бўлиб келмоқда. Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида ўзига хос дўппилар мавжуд.