Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Озарбайжон орасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш борасида фикр алмашдилар.
Хусусан:
ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, янги кооперация лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш ва илгари суриш учун икки мамлакат ҳудудлари раҳбарларининг мунтазам учрашувларини ташкил этиш;
маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш, таълим ва фан соҳасида қўшма дастурларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
халқаро терроризм, экстремизм, наркотрафик, кибержиноятларга қарши курашиш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш;
Халқаро ташкилотлар доирасида фаол мулоқотни ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш масалаларини муҳокама қилдилар.
"Зуғулба" қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда Мирзиёев Алиевга кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.
Давлат раҳбарлари, шуннгдек сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Озарбайжон орасида парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар, ташқи сиёсий ва бошқа идоралар, таҳлилий доиралар ўртасидаги алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этишди.