ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Россия 2022 йилда дунёнинг энг кучли беш иқтисоди рўйхатига кирди, деди Россия президенти Владимир Путин Стратегик ривожланиш ва миллий лойиҳалар бўйича кенгаш йиғилишида.
Жаҳон банкининг ялпи ички маҳсулотнинг харид қобилияти паритети бўйича ҳисоб-китоблар бўйича Россия дунёда Хитой, АҚШ, Ҳиндистон ва Япониядан кейин бешинчи ўринни эгаллаб, Германияни ортда қолдирди.
"Очиғини айтганда, Ғарб мутахассисларининг пессимистик прогнозларга қарамай, Россия 2022 йил якунларига кўра <...> дунёдаги энг йирик бешта иқтисодиётга кирди", - деди президент.
Шу билан бирга, ялпи ички маҳсулотнинг номинал кўрсаткичлари бўйича 2022 йил якунига кўра АҚШ, Хитой, Япония, Германия, Ҳиндистон, Буюк Британия ва Франциядан кейин саккизинчи ўринни эгаллади.
Давлат раҳбари Россия иқтисодиётида барқарор ўсиш кузатилаётганини қўшимча қилди. Президент таъкидлашига кўра, табиий ресурслар, жумладан, нефть ва газ қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган тармоқлар жадал ривожланмоқда.
Россия президентини нутқидан асосий ғоялар:
Россияда иқтисодий ўсиш суръати анча барқарор;
Россия экспорти учун тўловда рублнинг улуши бир ярим йил ичида уч баробардан кўпроққа ошди;
Россия ишлаб чиқарувчилари янги бўшлиқларни, шу жумладан Ғарб компаниялари томонидан бўшатилган жойларни эгаллашмоқда;
Россияда давлат бюджети бажарилиши барқарор ва хавф туғдирмайди. Июль-сентябрь ойларида бюджет профицитга туширилади ва йил якунига қадар бюджет дефицити ЯИМнинг 2%ни ташкил этади.
Россия компаниялари амалда ўз акцияларини ички фонд бозорига жойлаштирмайди, буни ўзгартириш керак;
2024 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг ихтиёрий жамғармалари дастури ишлай бошлайди, бу одамларга хавфсизлик ёстиғини яратиш имконини беради;
Ҳукумат ва Россия банки молия бозоридаги ўзгарувчанликни камайтириш ва капиталнинг чиқиб кетишини назорат қилиш учун мавжуд воситалардан фаолроқ фойдаланиши керак;
Уй-жойлар, болалар боғчалари, мактаблар, маданият марказлари қуриш, асосан, қишлоқ ва кичик шаҳарчаларни ободонлаштириш устувор вазифа ҳисобланади. Бунинг учун барча шароит ва воситалар мавжуд.
2023 йилда турар-жой биноларини фойдаланишга топшириш ҳажми ўтган йилги рекордни янгилайди.