Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида йирик савдо шартномалари имзоланди

Бокуда икки мамлакатнинг 250 дан ортиқ етакчи компаниялари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида йирик савдо шартномалари ва инвестициявий битимлар имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, президентнинг Озарбайжонга давлат ташрифи арафасида Боку шаҳрида икки мамлакатнинг 250 дан ортиқ етакчи компаниялари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида йирик савдо шартномалари имзоланди.

“Тадбир якунлари бўйича бир қатор йирик савдо шартномалари ва инвестициявий битимлар имзоланди”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида йирик савдо шартномалари имзоланди.
2022 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 6 баробарга, жорий йил бошидан эса яна 40 фоизга ошди. Кейинги йилларда қўшма корхоналар сони 4 баравар кўпайди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги 200 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади. Ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат етакчилари иштирокидаги бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.