ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Бухорода кўмакка муҳтож оилаларнинг 5 нафар фарзандига суннат тўйи қилиб берилди. Бу ҳақда Вобкент туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
© Информационная служба хокимията Вобкентского района
Туман ҳокимлиги ва тадбиркор Неъмат Тоҳиров томонидан кам таъминланган, кўмакка муҳтож ва боқувчисини йўқотган, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг 5 нафар фарзандига суннат тўйлари ўтказиб берилди.
Тадбирда болалар келажакда ватан ривожи учун хизмат қиладиган комил шахс бўлиб камол топишига ишонч билдирилди.
Тадбирда тўй болаларнинг ҳар бирига велосипед, бош-оёқ сарпо ҳамда бошқа қимматбаҳо совғалар топширилди.
© Информационная служба хокимията Вобкентского района
Болаларнинг ота-оналари ушбу тадбирни ташкиллаштирганларга ўз миннатдорликларини изҳор қилди.