ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Даниянинг Украинага F-16 қирувчиларини бериши можаронинг кескинлашишига олиб келади. Бу ҳақда Россиянинг Дания қироллигидаги элчиси Владимир Барбин маълум қилди.
“Дания томонидан Украинага F-16 қирувчилари берилиши можаронинг кескинлашишига олиб келади. Украина тинчлик шартларини ўзи белгилаши керак деган фикр билан хаспўшлаб, Дания ўз ишлари ва гап-сўзлари билан Украинага Россияга қарши ҳарбий курашишни давом эттириш танловидан бошқа йўл қолдирмаяпти. Бундай позиция Украина жарликка итаради, унинг аҳолисини эса янги қурбонларга маҳкум этади. Даниянинг Украинага F-16 ларни бериш қароридан бошқа натижа бўлмайди”, - дейилади элчи баёнотида.
Барбин Россия махсус ҳарбий операциясининг мақсадларига эришилишини таъкидлаган.
Аввалроқ Нидерландия ва Дания Украинага F-16 қирувчиларини етказиб беришини маълум қилган эди. Дания Киевга 19 та F-16 қирувчисини беришга тайёрлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия НАТО мамлакатларига Украинага қурол-яроғ етказиб берганликлари учун норозилик нотасини юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ ва унинг малайлари Россия билан тўғридан-тўғри қуролли тўқнашишнинг хатарларини яратишаётганини таъкидлаган эди. Бу эса ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Лавровнинг сўзларига кўра, Россия Украинага F-16 берилишини ядровий таҳдид сифатида қабул қилади. Чунки қирувчилар ядро каллаклари билан жизоҳланган қуролни ташишга қодир.
Кремль ўз навбатида Россия қўшинлари F-16 самолётларини бошқа Ғарб техникалари сингари йўқ қилишидан огоҳлантирган.