ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Россия ва яна қатор давлатлар долларга бўлган қарамликни изчил камайтирмоқда ва миллий валюталардаги ҳисоб-китобларга ўтмоқда. Бу ҳақда Россия Сергей Лавров Жанубий Африканинг “Убунту” журнали учун ёзган мақоласида маълум қилди.
“Нафақат Россия, балки қатор давлатлар ҳам Америка долларига бўлган қарамликни изчил камайтирмоқда, муқобил тўлов тизимларидан фойдаланиш ва миллий валюталардаги ҳисоб-китобларга ўтмоқда”, - дея таъкидлаган Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг ўз гегемонлиги сақлаб қолиш илинжида бу тенденцияни ортга қайтаришга бўлган уринишлари қарама-қарши самара бермоқда, чунки дунё ҳамжамияти Ғарб элиталари томонидан бўлаётган шантаж ва босимдан чарчаган.
“Кўз ўнгимизда адолатлироқ кўп қутбли дунё тартиби шаклланмоқда. Евроосиё, Осиё-Тинч океани минтақаси, Яқин Шарқ, Африка, Лотин Америкасидаги янги иқтисодий ўсиш ва глобал муҳим сиёсий қарорларни қабул қилувчи марказлар аввало ўз манфаатларига амал қилишади, миллий суверенитетни биринчи ўринга қўйишади. Бу асосда турли соҳаларда ажойиб муваффақиятларга эришишмоқда”, - деб ҳисоблайди Лавров.