Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси бошчилигидаги 50 нафардан ортиқ тадбиркордан иборат делегация Озарбайжонда бўлиб турибди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) раиси Даврон Ваҳобов Озарбайжон Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш агентлиги раиси Орхан Маммадов билан учрашди. Бу ҳақда ССП матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда томонлар бизнес ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишди. Ўзаро манфаатли алоқаларнинг янги имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси бошчилигидаги 50 нафардан зиёд тадбиркордан иборат делегация Озарбайжонда бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади. Ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат етакчилари иштирокидаги бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.