ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. ДХХ Навоий вилоятининг Кармана туманида ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйди, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон 24" телеканали.
Кармана туманида оилавий корхона раҳбари нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш шарти билан электр энергиясига ноқонуний уланган ҳолда майнинг ферма фаолиятини йўлга қўйгани аниқланди.
Оилавий корхона эгаси уй шароитида 111 дона майнинг қурилмаларидан фойдаланган ҳолда давлат манфаатларига 984 млн сўм миқдорида зарар келтирган.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.